Туманимизда кейинги бир йил ичида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда жуда катта ўзгаришлар кузатилмоқда. Хусусан туманимиздаги кўплаб кўчалар таъмирланди ва ободонлаштирилди. Янги мактаб ва боғча бинолари қурилди ёки тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Республикамизда биринчилардан бўлиб, “Маҳалла гузари” ташкил этилди. Янги маҳалла бинолари қад ростлади. “Обод қишлоқ – обод маҳалла” дастури асосида бажарилаётган ишлар таҳсинга лойиқ бўлмоқда. Албатта бу ишлар туманимиз аҳолисини беҳад хурсанд қилаяпти. Қўлга киритилаётган бу ютуқлар мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамига туҳфа бўлмоқда.
Айниқса бугун туман ҳокимлиги, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ёшлар агентлиги ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган тадбир байрам арафасидаги энг савоб ишлардан бири бўлди.
Яъни туманимиз маҳаллаларидаги кам таъминланган оилаларининг 31 нафар фарзандлари хатна тўйи ўтказилди. Шу муносабат билан тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими С.Астонов эзгу ишга ҳисса қўшган барчага миннатдорлик билдирди.


Тадбир давомида тўй болаларга ҳомийлар томонидан совғалар топширилди.
Айниқса велосипед қилинганидаги ҳар бир боланинг қувончини кўрсангиз эди. Буни кўриб ота-боболаримизнинг дунёдаги энг савоб иш, эҳсонларнинг энг яхшиси етим болаларга кўрсатилган ёрдам деган пирмаъно гаплари нақадар тўғри эканлигини англайсан.


