Биз ва кўп элшунос олимлар яқинларгача фақат туркий тилда сўзлашувчиларни туркийлар деб келдик. Шу сабаб бугун ташқи кўриниши, тили, урф-одати, дини ва яшаётган манзили жиҳатидан Осиёлик туркийлардан анча узоқларда яшаётган венгрларни туркийлар қаторида кўриб ҳайрон бўлиб юрибмиз. Аслида бу бизнинг туркий халқлар тарихини яхши билмаслигимиздир. Чунки, қадимдан ҳатто ўзбек халқлари таркибида ҳам можор қабиласи минг, юз, қирқлар қаторида келиши кўп китобларда ёзилган. Энг ишончли далилни география фанлари доктори, топономист олим Ҳ. Ҳасановўзининг “Ўрта Осиё жой номлари тарихидан” рисоласи (Т.,1965, 15-16-блар) даги “Бир ёзувнинг сири” мақоласида тўла очиб берган. Унда ёзилишича, “М. Қошғарийнинг (Х1 а) “Девону луғатит турк” асарида бир харита илова қилингани кўпларга маълум. У харитани турк олимлари ҳам, немислар ҳам , самарқандлик профессор И. А. Умияков ҳам таҳлил қилдилар, мақолалар ёздилар (шу харитадаги номларнинг тарихий географик изоҳлари И. А. Умияковнинг номзодлик иши эди). Аммо ҳаммалари ҳам битта номнинг маъносини ва унда бир турк қабилалари номи берилганини чақиб бера олмадилар. Хаританинг энг ғарбида, шимоли – ғарбига мойилроқ бир жойнинг номи ёзилган. Жуда майда ҳарфлар билан ёзилганлиги учун аниқроқ ўқиб бўлмайди. Ёзувнинг катталанган шакли шундай: арабча “ал – Мажар”. Буни немис шарқшуноси К. Миллер “Абасг” шаклида ёзди: А. Герман – “Адамаз” тарзида ифода қилди – иккала шаклнинг ҳам ҳеч бир маъноси йўқ. И. А. Умияков эса “Мажус” (Мажусий – бошқа диндагилар, эҳтимол, Скандивания нормандлари ) бўлса керак дейди. Умияковнинг фарази чала, биринчидан, мажус – аниқ бир халқ эмас, номусулмон ҳиндулар ҳам, ўрта ва жанубий африкаликлар ҳам, европаликлар ҳам шундай аталиши мумкин.Иккичидан, бу ном нормандларни тасвирлаши мумкин эмас.Чунки, уларнинг географик ўрни тамомила бошқа жойда жойда. Биз бу ёзувни “ ал – Мажар” шаклида ўқидик ва қуйидагича изоҳлаймиз:
1.Географикўрнига кўра бу ном “ Бажанак” ва “ Сақалиба” номлари орасида турибди. Бажанаклар (русча ) – печенеги, Х-Х1 асрларда Қораденгиз соҳилларида, Днепр ва Дунай дарёлари оралиғида яшаганлар.
2.М. Кошғарийнинг ёзишича, “ Бажанаклар энг чекка ғарбдаги туркий қабила бўлиб, Рус ёнидадир , яъни Қораденгиз соҳилларига яқин деган сўз.
3.Ёзув ҳарфма-ҳарф кўчирилса “ал-Маж“ ҳосил бўлади. Аммо «ж» ҳарфининг думи орқага қайрилса «жр» бўлади. Хаттотликдан маълумки (буни ҳурматли арабшунос олимимиз С.Муталлибоев бизга айтиб бердилар), ҳарфларни гажак қилиб ёзиш “савдогар хати“ дейилади. Шунда бу “Можорга” айланади.
4.Шундай қилиб, ал–Можор шакли кўринади. ал – можор эса можор, яъни венгр деган сўз. Венгрлар ҳақиқатда Дунай бўйларида ўрнашиб қолган халқ. Буни Х асрда яшаган К. Бокиряноротний ҳам “ Шарқий Европа бажанаклари можорларга қўшни бўлганлигини (ўз асарларида ) уқтириб ўтган” эди.
Хуллас, бу ёзувни можор – венгр – Венгрия деб изоҳлаймиз. М.Қошғарий харитасида Венгрия таъсвирининг берилиши география тарихи учун жуда ҳам муҳим воқеа, Ўрта Осиё хариташунослигининг эса фахри бўла олади. Бу фикримизни Россиянинг Осиё халқлари институти Ленинград (олдинги номи ҳозирги Санкт – Петербург) бўлимидаги шарқшунос олимлар ва Венгриялик турколог, академик Й. Немет маъқул топдилар. Ал–можор сўзи биз учун тарихий топономик жихатдан катта аҳамиятга эгадир, деб илмий исботланган далил келтирди. Яна шу рисоланинг ўзида (69-бет), Можористон – Венгрия деб изоҳ ҳам берган. Бу икки карра исботдир. Гапнинг тўғриси биз ўзбеклар уни (мактабларда) русча номда Венгрия деб аташга ўрганиб қолганмиз. Аслида у туркийча Можористондир. Маъноси - можорлар яшайдиган жой. Шу сабаб тарихий китобларда Можорлар юрти деб ҳам берилади. Бугун улар ўзларини (дунёга) Ҳунгарлар деб, мамлакатларини эса Ҳунгария деб таништиради. Демак, қачонлардир бугунги Булунғурда яшаётган юз қабиласига мансуб уруғларинг ота -боболари билан Можор қабиласи қаерлардадир энг яқин туркий – қондош ва ёндош бўлиб яшагани аниқ. Уни биз Ю.Нематнинг “туёҳлилар мўлла ва мирза кесагига бўлинади” деган қимматли фикридан ҳам билсак бўлади. Чунки, бу ҳамма олимларга хос ўз яқинларини яхши билишга интилишда кўринади. Қолаверса, ҳамма ўзига яқин қабила уруғларни яхши билиши табиий ва исбот талаб қилмайдиган ҳол. Оддийсиз ҳам ҳалигача венгр эркак исмларининг ярмидан кўпида, дарё ва кўл номида , шаҳарларининг туркийча аталишидаги сўзларда кўришингиз мумкин. Хатто тоғларнинг баландлиги ҳам биздаги Ғўбдиндагидек. Қачонгача “ўз оғасини оға билмасдан, ўзгаларни тоға “ деб юрамиз . Нима бўлганда ҳам улар бизлардан 50-100 йиллар (барча соҳаларда ва айниқса таълимда, доришуносликда, чорвачиликнинг паррандачилигида, узум ва мевани қайта ишлашда) илгарилаб кетган. Уларнинг тажрибаси асосида Булунғурни (2-3 йилда) 100 йил олдинга сакратиш мумкин. Фақат можорлар ота юрти Осиёдан маҳаллий ҳалқлар ислом динини қабул қимасидан олдин узоқлашиб кетганликлари учун бироз фарқлар сезилади. Бу Европанинг таъсиридир ёки уни муҳитга мослашиш керак деб тушунмоқ керак. Чунки, туркийларда “қўшнинг кўл бўлса, кўзингни қис “ деган мақол бор. Шундай бўлсада, энг қизиқ томони Булунғур билан Венгрия қишлоқ хўжалиги ихтисослашувида ўхшашликлар сақланиб қолган. Демак биз булунғурликлар бугун улардан кўп нарсаларни ўргансак бўлади.Аслида бундай алоқалар ярим яширин Х1V асрларда ҳам бўлган. Буни биз можор сайёҳи Ҳ. Вамберрининг Самарқандга келиб кетишидан биламиз. Замонлар ўтиб энди биз улар эришган ютуқларни ўрганишга борсак нима бўлибди. Бегона эмаску. Асосий гапга қайтсак, гапМ. Қошғарийнинг ёзган биргина сўзи устида кетмоқда эди. Агар М. Кошғарий ўзининг ДЛТ асарига чизган харитасининг бир четида кўзга зўрдан кўринадиган “ ал – можор” сўзни ёзмаганда ким бизларни Европа марказидаги Можорлар билан қондошлигимиз борлигини қаердан биларди. Буни А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари (Т.2009, 322-бет)да Отабекнинг отаси Юсуфбек ҳожи томонидан Кумушбибига айтган, “ Бизнинг Марғилонда ҳам шундай келинимиз бор экан-ку, биз билмай юрган эканмизда” , деган гапларига ўхшатгим келди.
Сафарали ЖАЛИЛОВ,
Ўзбекистон География жамияти фахрий аъзоси.