Мумтоз адабиётимизнинг йирик намоёндаларидан бири Алишер Навоий бобомизнинг бундан беш аср муқаддам ёзган асарлари, рубоий ва ғазаллари ҳали-ҳануз ўз жилосини йўқотгани йўқ. У ўз асарларида ўша замоннинг муаммоларини, инсонларнинг бир-бирига муносабатларини юксак бадиий руҳ билан ифодалай олган. Алишер Навоийнинг ўзбек тили асосчиси дейилишига сабаб - ғанимлар томонидан ўзбек тили йўқ қилинаётган пайтда шундай деган экан: -Ўзбек тили жуда бой тил, унинг битта сўзи етти хил маънони билдиради.
Буюк мутаффаккир Алишер Навоий турли жанрларда, туркий ва форсий тилларда ижод қилган. У туркий тилда ёзган “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” “Муҳокамат-ул луғатайн” каби асарларига Навоий, форсий тилларда ёзган “Бадое-ул бидоя”, “Мезон-ул авзон”, “Тарихи анбиё ва ҳукамо” каби асарларига Фоний тахаллусини берган.
Ўсмирлик чоғларида Алишер ўқишда ва ёзишда тиним билмас, шеър мутолаасидан чарчамас эди. У бутун умрини туркий тил мавқеини кўтариш, туркий адабиёт имкониятларини дунёга танитишга бағишлаган. Халқ ичида ул зотнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ривоят ва афсоналар сақланиб қолган. Чунки, бундай зотларнинг яшаш тарзи, айтган сўзлари ҳақиқатдир.
Бугунги кун ёшлари шундай аждодларнинг вориси эканликлари билан ҳар қанча фахрланса арзийди.
Нурхон ГЎБАЕВА,
27-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси.