Мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори тиббиёт соҳасига ҳам кучли эътибор қаратилаяпти. Инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида ҳудудларда аҳоли учун қулай бўлган, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш бўйича босқичма-босқич, изчил ишларни амалга оширилмоқда.
Халққа сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида Ўзбекистон тиббиёти соҳасига “Валеология” фани кириб келди. Ушбу фан соғлом инсоннинг соғлигини ўрганувчи, “Саломатлик тўғрисида”ги фан ҳисболанади. Унинг 3 та йўналиши мавжуд:
1. Организм резерви (заҳираси).
2. Индивидуал (алоҳида) ҳолати.
3. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
Шунингдек инсоннинг яшаш тарзи ва ҳаёти жараёнида шаклланиши 4 та босқичдан иборат бўлиб, улар:
а). Рационал (тўғри) овқатланиш.
б). Жисмоний ҳаракат.
в). Психоэмоционал (руҳий) ҳолат.
г). Репродуктив (сексуал) ҳолат.
Уни ўрганиладиган 3 тоифадаги инсонлар (яъни):
1. Соғломлар.
2. Турли касалликка чалинганлар.
3. Касалолди ҳолатдагилар.
Бу фан соғлом ёки касалолди ҳолатдаги инсонлар ҳолатини ўрганиб, “Соғломлаштириш режаси”ни олиб боради. Яъни, маслаҳатлар, тавсиялар бериб, инсон саломатлигининг кўрсаткичларини баҳолайди ва “Индивидуаль – персональ карта”ларида қайд қилиб боради.
Тўғри овқатланишнинг “Валеология фани” нуқтаи-назаридан олганда 5 та “Олтин қоида”си мавжуд:
1. Овқат хилма-хиллиги.
2. Ҳар-хил кўкатлар, мева-сабзавотлардан бир кунда 400 грамм истеъмол қилиш.
3. Кунига 5 маҳал овқатланиш.
4. Эрталабки нонушта кунлик рационнинг 20-30 фоизини ташкил қилиши. Яъни, кўпроқ бўтқа, творог ва ҳоказолар. Тушликда таомларнинг ёғлилик даражаси 30-40 фоиздан ошмаслиги ва меъёрдан ортиқча қовурилган таомларни истеъмол қилмаслик.
5. Чойни овқатлангандан сўнг ярим соатдан сўнг ичиш, ҳар-хил салқин ичимликларни, фасфутларни кўп истеъмол қилмаслик.
Бугунги кунда долзарб муаммолардан бири бу – инсонларнинг камҳаракатлилиги, жисмоний ҳаракатнинг сустлиги ҳам ҳар хил касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Жисмоний фаолликнинг “Олтин қоида”си стандартлари қуйидагилардан иборат:
Эрталаб бадантарбия машқларини 20-30 дақиқа бажариш.
- Кечки сайр - 3-4 километргача.
- Ҳафта мобайнида 3-4 маротаба фитнес, спорт клубларида қатнашиш, сузиш ва физкультура билан шуғулланиб туришдан иборат.
Тўлқин САТТОРОВ,
туман ДСЭНМ санитария бўлими мудири.
Зиёда САТТОРОВА,
“Саломатлик маркази” раҳбари.