Тадбир “Навбаҳор” МФЙ, Зебинисо кўчасидаги 34-уйда яшовчи фуқаро Меҳринисо Эгамбердиева хонадонида бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган қўшни Булунғур, Самарқанд, Истиқлол, Янгиқўрғон МФЙнингкотибалари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, қайнона-келинлари, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Х. Қиличевалар ўз мутахассислари ҳамкорлигида хонадон соҳибаларининг қайнона-келин муносабатларига баҳо беришди.
- Хонадон соҳибаси Меҳринисо Эгамбердиева келини Умидадан миннатдор, - дейди “Навбаҳор” МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Пўлатхон Маллаева. - Қўл-оёғи чаққон, хушмуомала, сариштали, қўли ширин пазанда, ўзининг зукколиги билан қайнонанинг бир қарашидан нима демоқчилигини англаб етган бу келин ҳамманинг ҳурматига сазавор бўлди. Маҳалламиз фахри бўлган бу қайнона-келинга ҳамманинг ҳаваси келади.
- Келиним менинг-бахтим, - дейди ҳақиқий “Генерал қайнона” Меҳринисо Эгамбердиева кулиб. - Мен ўйлаган ишларни айтмасимдан олдин бажариб қўйганига ўзим ҳам ҳайрон қоламан...
- Бу келиннинг меҳмон кутиши ҳаммамизни лол қолдирди, - дейди “Булунғур” МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Лола Аширова. - Келин ўз қўли билан тайёрлаган дастурхондаги турли хил ноз-неъматлар, салатлар, ширинликлар, пишириқлар ва уларни дид билан дастурхонга жойлаштирилишининг ўзи ҳам кўзни қувонтиради. Айниқса, у пиширган миллий таомларимиздан бири бўлган чучвара ҳаммага маъқул бўлди.
Бу қайнона-келинга ҳамманинг ҳавасимиз келди.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: қайнона Меҳринисо Эгамбердиева ҳамда келини Умида янги тайёрланган “Ёқимли иштаҳа” номли салат билан.