Навоий МТП га қарашли “Бахром Турон даласи” фермер хўжалиги далаларида картошка ҳосилини йиғиб-териб олиш қизғин бормоқда.- Ғалладан бўшаган майдонга такрорий экин сифатида “Савилла” навли картошка уруғи қададик, - дейди хўжалик раиси Баҳром Суяров. – Шунингдек, 8 нафар кам таъминланган оилаларга 20 сотихдан очиқ майдон ажратдик. Улар ҳам бу ерга картошка қадашди.
