Булунғур шаҳридаги 9-ДМТТда жажжи полвонларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу масканда тарбияланаётган жажжи полвонлар вилоят ДМТТлари ўртасида бўлиб ўтган биринчилик мусобақаларида улкан ғалабани қўлга киритишиб, чемпион бўлишди.
Жажжи чемпионларни тақдирлаш тадбирида ота-оналар ва меҳмонлар иштирок этишди. Табир аввалида тарбияланувчи болажонлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида шеър ва қўшиқлар айтишди. Турли миллатларнинг рақсларини маромига етказиб ижро этишди.
Болажонларни тадбирга тайёрлашда бош услубчи Улбўс Ўролова бошчилигида тарбиячилар Назокат Турсунқулова, Чеҳра Эшқулова, Севара Зокирова, Дилбар Солиева, Нигора Исоқова, Собира Қўзиева, Юлдуз Яхшибоева, Холиса Камолова, Матлуба Холматова, Мафтуна Шамсиева, Зилола Hосилова, спортнинг ТАЭКВАН-ДО тури бўйича мураббий Қудрат Бакаев, мусиқа раҳбарлари Фарход Қосимов, Гулруҳ Исмоиловалар тайёрлашди.
Тадбир давомида 9-ДМТТ директори Лола Бердиева спортнинг ТАЭКВАН-ДО тури бўйича вилоят биринчилигида муваффақиятли қатнашиб, биринчи ўринни олган жажжи болажонларга медалларни қизғин олқишлар остида топширди. Тадбир сўнггида чемпион болажонлар ва тадбир иштирокчилари бўлган болажонларга музқаймоқ улашилди.
Раббим HОТАМОВ.