Гарчи мактаб ўқувчилари таътил пайтида бўлсада, айни пайтда ҳам 5-IDUMда фаолият олиб бораётган турли тўгарак аъзолари ўртасида мусобақалар ўтказиб укелинмоқда. Яқинда ана шундай мусобақалардан бири бўлиб ўтди.
Унда “Баркамол авлод” болалар мактаби тасарруфидаги “Raqs” ва “Konstruktor Lego” тўгараги аъзолари томонидан “Tatil Barkamol bilan” туркум танлов ва мусобақалар ойлиги доирасида “Yangi O’zbekiston yulduzlari” шиори остида ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.
Ўзига хос беллашувларга бой ўтган ушбу концерт дастурида Маҳбуба Алимова раҳбарлик қилаётган рақс тўгарагининг Райхона Ўралова, Дилобар Бердибоева, Малика Эркинова каби ёш раққосалари ҳамда Анвар Аҳроров раҳбарлик қилаётган мусиқа тўгарагининг Алимжон Сайдалиев, Севинч Омонтурдиева, Нодир Яхшибоев сингари аъзоларининг ижодий чиқишлари барчага манзур бўлди.
Шерқўзи НОРБЕКОВ,
“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони соҳиби.