Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли соҳада қатор ислохотлар амалга оширилаётгани барчамизга маълум. Қабул қилинаётган қатор Қарор ва фармонлар хусусан, 26 май 2020 йил Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадлирлари тўғрисидаги ”ги ПФ-6000 сонли Фармонида 15 апрел “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санът ходимлари куни” этиб белгиланиши соҳанинг барча вакиллари томонидан беқиёс хурсандчилик билан кутиб олинган эди.
Шу муносабат билан Булунғур тумани 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабиқошида ташкил этилган “Муножот издошлари” ансамбли ҳамда туман “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда “Ҳар бир нуроний – ўн нафар ёшга мураббий” тамоили асосида “Нуроний отахонлар, онахонлар ва ёшлар” номли маданий маънавий концерт дастури бўлиб ўтди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мазкур сананинг нишонланиши, 1935 йил 15 апрелда Вашингтонда 21 давлат раҳбарлари томонидан дунё тарихидаги биринчи бор Халқаро бадиий ва илмий муассасалар ва тарихий ёдгорликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро шартноманинг имзоланиши билан боғлиқ. Ушбу шартнома муаллиф шарафига “Рерих пакти” деб номланган.
Таъкидланишича, ушбу пакт маданий бойликларнинг ҳимояси ҳамда уларга ҳурмат келтириш бўйича умумий тамойилларни ўз ичига олган эди.
Айни пайтда дунёнинг кўплаб давлатларида ушбу сана Халқаро маданият куни сифатида нишонланади. Хусусан, мамлакатимизда ҳам маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Жонли ижро асосида ўтган концерт дастурини Вилоят “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси С.Усмонов очиб берди. Шундан сўнг туманимиз фахрийлари ва ёш ижодкорлар томонидан янграган турли куй-қўшиқлар йиғилганларга манзур келди. “Устоз-шогирд” анъаналарига йўғрилган бугунги концерт дастури меҳмон ва томошабинлар хотирасида ҳали узоқ йиллар сақланиб туради деган умиддамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз номидан туманимизда меҳнат қилаётган барча маданият ва санъат фидоийларини бугунги айём билан чин қалбдан қутлаб, барчангизга залворли ва фахрли касбдаги машаққатли меҳнатларингиз учун чуқур ҳурматимизни билдириб, самимий, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Малика СУЮНОВА