“Булунғур ҳаёти” газетасининг мухлислари сони кун сайин ортиб, янада ўқимишли бўлиб бораётганлигида таҳририят ходимларининг ҳар бирининг ўз ўрни бор, албатта. Лекин, жамоада фотомухбир Раббим ака Хотамовнинг ўрни бўлакча.
Раббим ака, гарчи 73 ёшда бўлсада, ҳозирда ҳам чаққон, ҳаракатчан, ўз ишига масъулият билан ёндошадиган, газета учун олинадиган ҳар бир фотосуратни қайта-қайта синчиклаб кўздан кечириб, энг сифатлисини ажратиб, газетага жойлайдиган, касбини севадиган фидойи журналистлардан.
Раббим ака аслида ўспиринлик даврида ҳам газетага мақола ва хабарлар йўллаб, қалами чархланиб борган. 1975 йилдан бошлаб собиқ “Коммунист” газетасида мухбир, фотомухбир, корректор вазифаларида ишлай бошлади.

- Ўтган асрнинг 70-йиларида газетамиз ҳафтада 3 марта, оқ-қора рангда чиқарди.
Босмахонада харфлар қўлда териларди. Қўллар қоп-қора. Тайёр саҳифани ўқиш мушкул. Ҳарфлар, суратлар яхши кўринмайди. Шу сабабли газета тонгга яқин тайёр бўларди. Эрта тонгданоқ кўзларни ишқалаб, янги газетани кўздан кечирамиз... Газета чиқариш иши ҳақиқий “игна билан қудуқ қазиш” билан баробар эди, - дея хотирлайди Раббим Ҳотамов. Р. Хотамов 1980 йилда Сирдарё Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини, 1985 йилда вилоят “Ленин йўли” газетаси ҳузуридаги икки йиллик “Ишчи-деҳқон мухбирлари университети”ни битирди. “Овози Самарқанд”, “Самаркандский вестник” ва “Зарафшон” газеталари ҳамда вилоят радиоси тўлқинларида мунтазам туманимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, янгиликлар ва бунёдкорлик ишларини ёритиб борарди.
- Газетадаги иш фаолиятим орқали иқтисодий бойлик орттирмаган бўлсам-да, маънавий бойликка эришдим. Туман аҳолисининг “Мухбир ака” деб ҳурмат қилишининг ўзи мен учун катта бойлик. Касбим туфайли бир неча марта вилоят фото кўрик-танловлари ғолиби, Республика кўрик-танловлари иштирокчиси бўлдим, - дейди фахр билан Р. Ҳотамов.
Газетамизнинг ёши улуғ, нуроний фотомухбири Раббим ака Ҳотамов газетамиз саҳифаларида туманимизда рўй бераётган янгиликларни ёритиб бориш баробарида ёш ижодкор ходимларга ҳам маслакдош бўлиб келмоқда. Таҳририятимиз ходимлари газета жонкуяри, фотомухбири Раббим Ҳотамовни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан чин дилдан муборакбод этади.
Тўлқин ШЕРБОЕВ.