Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси нима мақсадда ташкил этилган ва у қандай вазифаларни бажаради? Мухбиримизнинг “Солиқ-сервис” ДУК Булунғур туман филиали бош мутахассиси Раҳмонқул УСМОНОВ билан суҳбати шу хусусда бўлди.
МУХБИР: - Янги тузилманинг иш фаолияти бўйича тушунча берсангиз
Раҳмонқул УСМОНОВ: - Бу янги тузилма ўз ваколатлари доирасида Давлат солиқ органлари ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолияти доирасида солиқ тўловчиларга ўз мажбуриятларини бажаришда техник кўмаклашиш, шунингдек, ҳисоботлар ва декларастияларни қабул қилиш жараёнида тегишли хизматлар кўрсатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига амалий ёрдам беришдан иборат.
М. – Бу мақсадларга эришиш учун қандай вазифаларни амалга оширади?
Р.У: - Аввало, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашади. Шунингдек, солиқ тўловчиларнинг молиявий ҳамда солиқ ҳисоботлари декларастияларини қабул қилиш бўйича уларга солиқ хизмати органларига амалий ёрдам беради. Бундан ташқари, солиқ хизмати органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимини техник, дастурий ва ахборот таъминотини бошқариш вазифасини ҳам бажаради.
Солиқ органлари фаолияти натижасида юзага келадиган ҳужжатларни архивда сақлаш, “call-марказ” сервиси орқали солиқ тўловчиларга ахборот хизматлари кўрсатиш, солиқ тўловчиларни ҳужжат юритиш қоидалари бўйича ўқитиш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини етказиш, ахборотни ҳимоя қилиш чораларини кўриш, солиқ хизмати органлари ходимларининг билим ва малакасини оширишларида иштирок этиш, веб-сайт орқали интерактив хизматлар кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчилик билан тақиқланмаган солиқ қонунчилиги бўйича бошқа пуллик хизматларни кўрсатиш ҳам айнан “Солиқ-сервис” ДУК тузилмаси зиммасига юкланган.
М: Тузилма ўз фаолиятини амалга оширишда қандай ҳуқуқларга эга?
Р.У: - Янги ташкил этилгач тузилма корхона директорини тайинлаш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у билан меҳнат шартномасини тузишни амалга оширади. Шунингдек, муассис корхона рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида корхонанинг устав фондини унга давлат мулкини оператив бошқариш учун бериш йўли билан шакллантириш ва корхонанинг ижро этувчи органига мулкни тасарруф этиш учун рухсатномалар бериш тўғрисидаги қарорни тегишли равишда келишиш ҳуқуқига эга.
М: - ДУК юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларни қандай тартибда амалга оширади?
Р.У: - “Солиқ-сервис” ДУКнинг Давлат солиқ қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат солиқ инспекстиялари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.
Суҳбатдош: Пўлат ҒАФФОРОВ.