Булунғур туманида 16-23 май кунлари маҳалла фуқаролар йиғинлари раис (оқсоқол)лари сайлови бўлиб ўтди.
Туманда жорий йил 16-23 май кунлари маҳалла фуқаролар йиғини раис (оқсоқол)лари сайлови ўтказилиши белгиланган бўлиб, сайловга тайёргарлик ишлари етарли даражада амалга оширилди. Ўтган сайловларнинг 48 таси умумтаълим мактаблари биноларида, 2 таси туман Маданият бўлими биносида, 3 таси тўйхона ва базмгоҳларда, 2 таси маҳалла фуқаролар йиғинлари биносида бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра,53 та олий маълумотли, 2 та ўрта-махсус маълумотли раислар сайланди. 55 нафар маҳалла раисларидан 36 нафари биринчи маратоба сайланди, 19 нафар амалдаги раислар сайловда ғолиб бўлдилар.
Сайланган раисларнинг 14 нафари 40 ёшгача, 19 нафари 40-50 ёшгача, 18 нафари 50-60 ёшгача, 4 нафари 60 ёшдан юқори ёшдагилардир. Мутахассисликлари бўйича 9 нафари иқтисодчи, 2 нафари ҳуқуқшунос, 13 нафари педагог, 2 нафари муҳандис, 6 нафари қишлоқ хўжалиги ходими, 1 нафари қурувчи, 22 нафари бошқа мутахассисларни ташкил қилади. Сайланган раисларнинг 14 нафари ижтимоий соҳада, 1 нафари нодавлат нотижорат тизимида, 20 нафари маҳалла тизимида, 20 таси бошқа ташкилот ва идораларда фаолият юритиб келган. Янги сайланган раисларнинг 4 нафарини аёллар ташкил қилади.
Сайлов натижаларига кўра, 36 нафар сайланмаган амалдаги раисларни ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштиришни сўраб, туман Бандликка кўмаклашиш марказига тегишли тартибда хат чиқарилиши белгилаб олинди.
Туман маҳалла фуқаролар йиғин раис(оқсоқол)лари сайловини
ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси.