Бу йилги маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови кўтаринки бир руҳда ўтиши учун туманимиздаги мавжуд 55 та МФЙларда тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Ҳамма маҳаллаларда ишчи гуруҳлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари талаб даражасида олиб борилмоқда.
Ўзининг меҳнатсеварлиги, элпарварлиги, одоб-ахлоқда бошқаларга намуна бўлиб, халқ ишончини оқлаган 83 нафар олий маълумотли, 70 нафар ўрта махсус маълумотли ва 35 нафар хотин-қизлар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ҳаммаси Республика Маънавият маркази ва вилоят “Маҳалла” жамғармаси ишчи гуруҳлари суҳбатидан ўтказилди. Айни пайтда маҳаллалардаги сайлов комиссияларининг ишчи гуруҳлари аъзолари кўчаларга бириктирилган бўлиб, аҳоли ўртасида 18 ёшдан юқори бўлган сайловчиларни ва сайловда овоз берадиган вакилларни танлаб олиш мақсадида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
- Бизнинг маҳалламиз ҳудудида 3230 нафар аҳоли яшайди, - дейди “Булунғур” МФЙ сайлов комиссияси ишчи гуруҳи раиси Эркин Исоқов. - Улардан 2229 нафари 18 ёшдан ошган фуқаролардир. Ишчи гуруҳимизнинг ахборотига кўра маҳалла раислигига (оқсоқоллигига) бўлиб ўтадиган сайловда 276 нафар эл ишончига сазовор бўлган фуқаролар, яъни вакиллар иштирок этишади.
Улар яширин овоз бериш йўли билан маҳалла раисини (оқсоқолини) сайлашади. Шунингдек, маҳалла фуқароларини сайловга чорлаш мақсадида маҳалла марказларида“Ҳурматли ватандошлар! 2019 йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари сайловларида фаол иштирокэтайлик!” каби сўзлар ёзилган паннолар илинган. Туманимизнинг ҳамма маҳаллаларида маҳалла раислигига бўлиб ўтадиган сайловдасайловчилар учун зарур шароитлар яратилди.
Абдунаби МАЛЛАЕВ,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш
туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари.