13-23 апрель кунлари Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон қизлар ва йигитлар терма жамоаси 18 нафар боксчи билан (10 нафари ўғил болалар, 8 нафари қизлар) иштирок этди. Ўтказилган жанглар якунларига кўра терма жамоамиз аъзолари юртимизга 10 медаль билан қайтишди.
Қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда 57 килограмм вазн тоифасида Булунғур фарзанди Ситора Турдибекова ҳам иштирок этиб, юқори натижани қўлга киритди, у бронза медали соҳиби бўлди.
Жаҳон чемпионатида юқори натижа қайд этган барча спортчиларимиз қатори Ситора Турдибекова ҳам тантанали кутиб олинди.