59-Булунғур сайлов округидан сайланган Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Абдуҳалимовнинг туманимизнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган Соҳибкор маҳалласи ҳамда 1-сектор ҳудудидаги Эрганакли маҳалласи сайловчилари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Ушбу очиқ мулоқот давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг узоқ вақтдан буён ечимини кутаётган муаммолари таҳлил қилинди. Фуқаролар ва сайловчилар томонидан кўтарилган масалаларни маҳаллий ҳокимлик органлари ёрдамида ҳал этиш чоралари кўрилди, шунингдек, вилоят ҳамда Республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар белгилаб олинди.

Очиқ мулоқот давомида сайловчилар томонидан турли масалалар кўтарилди. Жумладан, Эрганакли маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Абдуалим Мавлонов Эрганаклимаҳалласининг Жулма қишлоғида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида артезиан қудуғини қуриш масаласи бўйича амалий ёрдам сўради.
Шунингдек, Эрганаклимаҳалласида истиқомат қилувчи Мавлуда Мелибоева соғлиғи ёмонлиги сабабли бепул тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш масаласида амалий ёрдамга муҳтож эканлигини айтиб ўтди. Бир қатор муаммолар маҳалланинг ўзида ҳал қилинадиган бўлди.

Очиқ мулоқот давомида сайловчилар ўзларини қизиқтирган қатор саволларга қониқарли жавоб олдилар.
Юқорида билдирилган муаммо ва таклифлар ҳамдаа уларнинг ечими бўйича масъул ташкилотларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди.
Раббим ҲОТАМОВ.