Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга зарур амалий ёрдамлар кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан. Бу йўналишдаги тадбирлар туманимизда ҳам кенг кўламда олиб борилаяпти. Яқинда 9-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги умумпрофилактик тадбир ҳамда фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ҳам шу мақсадда ўтказилди.
Туман ҳокими Б. Бахрамов, туман ИИБ бошлиғи И. Дониёровлар тадбирда сўзга чиқиб, ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, уларнинг бу борадаги масъулияти ва мажбуриятини кучайтириш, ёшларни турли бузғунчи кучлар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялаш чораларини кўриш, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш каби масалалар бўйича фикрларини билдиришди.
Тадбир давомида 56 та мурожаатларнинг деярли барчаси ижобий ҳал этилди. Ярмарка доирасида 29 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида “Китоб савдо ярмаркаси” ҳам ўтказилди.
Ғайрат ШАМАНОВ,
туман ҳокимлиги бош мутахассиси.