Янги Ўзбекистоннинг гўзал пойтахти Тошкент шаҳри ҳамиша барчанинг эътиборини тортиб келмоқда. Пойтахтни кўриш, унинг эътиборга лойиқ жойларида бўлишни кўпчилик хоҳлайди. Яқинда 20-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам ўқитувчилари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрига саёҳатга боришди.

Magic Citi, ICE Citi, Анҳор локоматив парки, Tochkent Сiti каби пойтахт Тошкентнинг сўлим масканларидаги кўнгилочар атракционларда турли ўйинлардан баҳраманд бўлишган ўқувчилар бундан завқ-шавқ олишиб, хурсанд бўлишди.
- Биз учун бундай қувончли онларни тортиқ этган саёҳат ташкилотчилари – 20-умумтаълим мактаби маъмуриятидан барча ўқувчилар мамнунмиз, - дейди мактабнинг 7-синф ўқувчиси Сирожиддин Шодмонбоев.
Тоҳир ЭШМУРОДОВ,
20-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.