Нафақадаги мураббий Муҳиддин Жалилов бир неча йилдан буён туман Истеъмолчилар жамиятининг фаол аъзоларидан саналади. У яқинда туман марказидаги “Деҳқон бозори” ёнидаги дўконлардан биридан хонадони учун иситгич электропечи сотиб олган эди. Сотиб олган маҳсулоти сифатсиз чиқди. Қайтариб дўконга олиб келиб, бошқасига алмаштириб беришини сўраганда, дўкончи унга рад жавобини берди.
Истеъмолчилар жамияти ходимининг аралашуви билан истеъмолчи М. Жалиловнинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, электропечи худди шундай янгисига алмаштириб берилди.
Нигора ХУШНАЗАРОВА,
туман ИХХҚЖ Ижро аппарати мутахассиси.