Туманимиздаги «Билағон» давлат шерикчилигидаги хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаганига 1 йилдан ошди. Шу вақт мобайнида туманда мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлаш ишларини „Илк қадам“ Дастури асосида ташкил этиб, ўз мавқеига эга бўлди.
ДХШНМТТда тажрибали тарбиячилардан Зулфия Хўжамуратова, Наргиза Бойжигитовалар болажонларга таълим- тарбия бериб келмоқда. Яқиндагина „Билағон“ НМТТда „Меҳржон байрами“ эрталиги ўтказилди. Мусиқа раҳбари Элдор Бабаяров, ўрта гуруҳ тарбиячиси Наргиза Бойжигитова ва катта-тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Зулфия Хўжамуратовалар байрам эрталигини мазмунли, қизиқарли қилиб ўтказишда ўз меҳнати ва маҳоратларини аямадилар. "Билағон“ НМТТда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ташкилот раҳбари, мусиқа раҳбари ҳамда тарбиячилардан жуда мамнун.
Элдор БОБОЁРОВ.