РАҒБАТ – ЮКСАЛИШГА ДАЪВАТ
ёки меҳнатга эътибор маданият ва маънавиятни юксалтиради
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000-сон Фармони ва ПҚ-4730-сонли “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида”ги Қарори маданият соҳасига ўз умрини бағишлаб, нафақага чиқиб кетган устозларимизнинг эриша олмаган орзуларини ифода этган чин маънодаги тарихий ҳужжат сифатида қалбимизни ёритди, янги ижодий ишларга илҳомлантирди десам ҳеч ҳам муболаға қилмаган бўламан.
Аввало, касбимиз талаби билан кўплаб юртдошларимизнинг касб байрамларига хизмат қилар эдик, шу дамларда ўзимизнинг касбий байрамимиз куни йўқлиги ўкинтирарди. Ушбу Фармон билан 15 апрель санаси “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ҳодимлари куни” деб эълон қилиниши муҳтарам Президентимизнинг соҳамиз ҳодимларининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнига берган юксак эътибори деб биламиз.
Қанча-қанча устозларимиз олий маълумотга, 30-40 йиллик иш стажига эга бўла туриб, кечагина коллежни битириб келган ёшлар билан бир хил маош олиб ишлашди, катта оилаларини тебратишди. Фармонда ходимларга дифференциал маош тўлашга ўтилиши, айниқса самарали ҳодимларга Бўлим раҳбарияти томонидан ойлик маошининг 100% миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши каби инсон омилини юзага чиқарадиган қарорлар ўсиб келаётган ёшларнинг бор билимларини соҳа ривожига бағишлашига ундагани каби тажрибали ҳодимларни ўз билимларини услубий ҳамда амалиёт тарзда амалга оширишга ундайди.
Туманларда Ўлкашунослик музейлари очилиши ҳам йўқолиб бораётган осори-атиқаларимиз, қадимий топилмаларимиз, моддий ва номоддий меъросимизни жамлаш, уларни мониторинг қилиш имкониятини бериш билан бирга музейларга ташриф буюрган ёшларга туманимиз тарихи, урф-одатларимиз, удумларимиздан сабоқ олишига, демакки, аждодларидан фахр туйғусини уйғотишга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда мухтарам Президентимиз жорий этган беш ташаббус бўйича туманимизда 34 та ҳаваскорлик тўгараклари очилиб, уларда 353 нафар ёшлар санъат турлари алифбосидан сабоқ олишмоқда. Фармонга мувофиқ уларни чолғу асбоблари, нота дафтарлари, дарсликлар билан таъминлаш давлат ҳисобидан, деб белгиланган. Бу дегани Республикамизнинг яна 30 фоиз хонадонига миллий созларимиз, демакки миллий санъатимиз, удумларимиз кириб боради дегани,ўзбек насли ўзлигинийўқотмайди дегани.
Айниқса,концерт ва тадбирларнижонли тарзда ижроэтадиган ижодкорларга 50 фоизимконият берилганлиги, концертва тадбирларда хизматқилиш учун лицензияолиш хам жонлиижрога асосланган Онлайнтарзида амалга оширилишитўйларимизда халқона қўшиқларянграшига, ҳақиқий талантсоҳиблари юзага чиқишигаомил бўлади.
Муҳтарам Президентимиз Фармонларини тўлиқтаҳлил қилиб чиқишучун менга салмоқлитажриба керак. Аммо,табиат қуёшдан нуролиб яшнагани кабибиз – ижодкорлар ҳам Фармонва Қарорнинг ҳарбир бўғинининг тубмоҳиятини ўрганиб, хаётгатадбиқ этишга борбилимимизни сафарбар этамиз.
Алижон ИСАҚОВ,
туман ҳокимлиги Маданият бўлими мудири.