Бугун туманимиздаги “А. Темур” МФЙ биносида Фуқаролик ишлар бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж.Файзуллаев билан маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлари, ёш оила аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ж. Файзуллаев “Коррупция – давлат тараққиётидаги иллат” мавзусида сўз юритиб, коррупция жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган иллат эканлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳам БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияга қўшилганлигини, коррупция ҳаракатлари қай ҳолатларда содир этилиши тўғрисида тушунчалар берди.
Шунингдек, суд раиси Ж.Файзуллаев учрашувда “Оиланинг жамиятдаги ўрни” мавзусида ҳам сўз юритиб, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашда фақат маҳалла эмас, балки ҳар биримиз масъул бўлишимиз лозимлиги тўғрисида маъруза қилди.

Йиғилиш фаоллари ва фуқаролар томонидан берилган саволларга суд раиси томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.