Самарқандда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” тадбири давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Самарқанд шаҳри ҳудудида ноқонуний тартибда дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчаларнинг олди-соттиси билан шуғулланувчи фуқароларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳри, Сўзангарон кўчасида жойлашган супермаркет ёнида фуқаро З.Р. томонидан “Samyun Way” ҳамда “V7” номли жами 200 қути, қиймати 27 млн сўмга яқин дори воситаларини сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Натижада дори воситалари далилий ашё сифатида олиб қўйилиб, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати