Амалдаги қонунчиликка кўра, ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт. Бунда божхона органига жисмоний шахснинг яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган, дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжат тақдим этилиши керак.
Шунга қарамасдан, айрим йўловчилар белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай, божхона қонунбузилиши ҳолатларини содир этмоқда.
Хусусан, Самарқанд халқаро аэропорти орқали хорижга чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро Х.С. “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ҳаракатланаётганда, унинг багаж сумкаси божхоначиларда шубҳа уйғотди.

Буни қарангки, фуқаро Х.С. божхоначиларни кўзини шамғалатиб, божхона назоратидан ўтиш пайтида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 119 дона “Феназепам” номли психотроп таблеткаларини яшириб олиб чиқиб кетмоқчи эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати