Самарқандда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” тадбири давомида “Жартепа” чегара божхона пости ҳамда вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри ҳудудида ноқонуний тартибда дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчаларнинг олди-соттиси билан шуғулланувчи фуқароларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳри, Спетамен шох кўчасидаги автотураргоҳда фуқаро А.Б. томонидан “Dream TONUS” ҳамда “АРТЕБИО” номли жами 100 қутида дори воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Шунинигдек, фуқаро А.Б. ўз ихтиёри билан автомобилининг багажидан жами 78 қути дори воситаларини топширди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати