Бунинг учун тутзорларни кенгайтириш керак
Туманимизда пиллачиликни ривожлантириш мақсадида бир қатор намунали ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокимининг 2021 йил 10 февралдаги 50 Q-son қарорига асосан “Зар Олтин Пилла” МЧЖ ҳузурида “Пиллани қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонаси ташкил этиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги қарорига асосан Амир Темур МФЙ ҳудудида ажратилган 2 гектар очиқ ер майдонида замонавий лойиҳа асосида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллион АҚШ доллари ҳисобида бўлиб, жорий йилда 4164 нафар ишчи ўринлари яратилади. Шундан 89 нафар доимий, 4075 нафар мавсумий, қуртхоналарда ипак қурти очириш ишларида 36 нафар ишчилар фаолият юритишади.
Шунингдек, 3228 нафар ипак қурти боқиш учун касаначилар ҳамда 811 та фермер хўжаликлари касаначилари билан шартнома тузилди. Ўтган 2021 йилда хориждан 12000 АҚШ доллари ҳисобида пилла уруғи импорт қилиниб, туманда 112,5 тонна пилла хом ашёси етиштирилди. “Зар Олтин Пилла” МЧЖда 2021 йил экспорт ҳажми 562,8 минг АҚШ доллари режалаштирилган бўлиб, бу борадаги режа ортиғи билан, яъни 2021 йил 31 декабрь ҳолатига 750,1 минг АҚШ доллари ҳисобига пилла хом ашёси хорижий давлатларига экспорт қилинди.
2022 йилда хориждан 24.540 АҚШ долларига пилла уруғи олиш учун шартномалар тузилиб, шундан 117,0 тонна пилла хом ашёси етиштирилади. Қўшимча 10 тонна пилла хом ашёси етиштирилиши режалаштирилган. “Зар Олтин Пилла” МЧЖда 2022 йил 650 минг АҚШ доллари ҳисобида хом ипак ва ипак момиғи экспорт қилинади.
Хитой Халқ Республикасининг “TONGXIANG JUNCHENG IMPORT & EXPORT CO. LTD” компанияси билан “Зар Олтин Пилла” МЧЖ ўртасида пилла хом ашёсини қайта ишлаш ускуналари учун 140 минг долларлик контракция шартномалари тузилди. 2021 йилда “Зар Олтин Пилла” МЧЖ томонидан туманда 263,1 минг дона тут кўчатлари экилиб, 30 гектар очиқ майдонда интенсив тутзорлар барпо этилди.
2022 йил “Яшил макон” дастури бўйича туманда 886,0 минг дона тут кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, жумладан баҳорда 519,6 туп ва кузда 366,4 минг туп тут кўчатлари экилади.
Айни пайтда мўл пилла етиштирш мақсадида Алишер Навоий ва Ҳамид Олимжон номидаги массивлар далаларида тут кўчатларини экишва уни парваришлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

- Семинарда илғор касаначи пиллакорлар, агрофирмаларнинг агрономлари, мутахассислар, меҳмонлар иштирок этишди, - дейди туман “Агропилла” МЧЖ раҳбари Олимжон Мамараҳимов.
Семинарда туман ҳокими ўринбосари Абдумутал Ризаев, вилоят “Агропилла” МЧЖ раиси Элбек Раҳмонов, Республика “Ўзпилласаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Шуҳрат Абдунабиев, “Ўзагроинпекцияси” туман бўлими бошлиғи Парвиз Мамедов, “Зар Олтин Пилла” МЧЖ раҳбари Баҳодир Мамаражабовлар иштирок этишиб, тут кўчатларини экиш ва парваришлаш қоидалари ҳақидаги қимматли фикрларини билдирдилар. Семинар давомида жами 36 гектар майдонга 11 минг туп тут кўчатлари экилди.
Раббим ҲОТАМОВ.