Президентимизнинг ташаббуслари билан Давлат солиқ тизими ходимлари “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни жойига борган ҳолда ўрганиб, зарур ҳолларда ушбу муаммоларни ўша жойнинг ўзида ҳал этилишида амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.
Ушбу тамойил туман Давлат солиқ инспекцияси ходимларининг 2021 йилги хизмат фаолияти давомида асосий меҳнат омили сифатида қаралиб, кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган 2021 йил давомида инспекция ходимлари томонидан туманимизда фаолият юритиб келаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг жами 788 тасига турли даражадаги амалий ёрдамлар кўрсатилди. Улардан 194 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишида, 95 тасига солиқ қарздорликларини аниқлашда, 121 тасига солиқ режимини танлашларида ва шахсий ҳисоб-варақларидан нусха тақдим қилишларида, 56 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш ҳамда шахсий ҳисобварағида мавжуд ортиқча солиқ тўловини қайтариб беришда, 228 тасига солиқ тизимига ҳамда бошқа ташкилотларга алоқадор бўлган амалий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, йил давомида инспекция ходимлари томонидан аудио, видео, радиоузел ҳамда туманимиз интернет тармоқлари орқали “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили ҳамда амалдаги солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ёритилиб, солиқ тўловчилар ҳамда фуқароларга етказиб борилди. Жумладан, 2021 йил давомида жами 24 маротаба, телевидения орқали 1 маротаба, маҳаллий телевидения орқали 2 маротаба, газета-журналлар орқали 11 маротаба, радиоэшиттиришлар орқали 7 маротаба ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали 3 маротаба видеолавҳалар намойиш қилинди.
Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари туманимиздаги барча тадбиркорларга сидқидилдан қўмакчи ва ушбу йўналишда инспекция ходимлари уларни ҳамкорликка ҳамиша чорлаб қоламиз.
Қўшимча саволлар юзасидан солиқ тўловчилар шахсий кабинетлари орқали ёки (93) 720-94-94 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Отабек КАРИМОВ,
ДСИ “ТҚҚ” шўъбаси бошлиғи.
ДСИ “ТҚҚ” шўъбаси бошлиғи.