“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бугунги кунда давлат солиқ идораларини фаолиидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда.
Самарқанд вилояти давлат солиқ идоралари томонидан тадбиркорларга кўмак берилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда. Зарур маслаҳатлар бериб келинмоқда. Жумладан, Булунғур туманида савдо фаолияти билан шуғулланувчи “Madjitovsavdomarkazi”МЧЖ нинг фаолият юритишида туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари яқин кўмакдош, маслаҳатчи.
-2020 йил декабр ойида хўжалик моллари савдоси билан шуғулланувчи дўконни очдик, дейди МЧЖ раҳбари Бекзод Мажидов. – Дастлабки бухгалтерия ҳужжатларини юритиш, онлайн назорат-касса машинасини ўрнатган тадбиркорларга бериладиган солиқ имтиёзлари бўйича туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари дўконимизга келиб, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813 сонли фармонига асосан тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш беришди. Бунинг натижасида, мен айланмадан олинадиган солиқ бўйича, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарига солиқ имтиёзига эга бўлдим. Нима савол туғилса телефон орқали ёки солиқ идорасига бориб, саволимга жавоб оламан.
Туман ДСИ ходимлари ҳар бир субъектнинг муаммоларини ўрганиб, ечими бўйича маслаҳатлар берилмоқда.
Отабек КАРИМОВ,
Туман ДСИ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
шўъбаси бошлиғи.