Туманда тадбиркорлик субъектлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Турли савдо мажмуалари, саноат, қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиб бориши туман Давлат солиқ инспекцияси ходимларининг хам маъсулиятларини ошириб келмоқда.
Президентимизнинг ташаббуслари билан солиқ тизими ходимлари “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлик субъекларига кўмаклашган ҳолда уларнинг фаолият юритишларида амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда. Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан жорий йилнинг июль ойида туманимизда фаолият юритиб келаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг 27 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишида, 16 тасига солиқ қарздорликларини аниқлашда, 4 тасига солиқ режимини танлашларида ва шахсий ҳисоб-варақларидан нусха тақдим қилишларида, 7тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби тушунтирилишида, 1тасига ортиқча тўланган солиқ суммаси қайтарилишида, 23тасига солиқ тизимига алоқадор бўлган бошқа турдаги амалий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари туман марказида жойлашган "DILSHOD BAҲODIR ORG TEXNIKA" МЧЖга фаолиятини кенгайтиришида банк кредити олиши зарурлиги аниқланди ва амалий ёрдам кўрсатилди. Ушбу шахобча Президентимизнинг 2019 йил 6-сентябрдаги ПФ-5813 “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ушбу савдо шахобчаси Онлайн назорат касса машинаси билан жиҳозланди. Бу билан тадбиркорнинг товар айланмасидан тўланадиган солиқ ҳажмининг қонуний миқдорда тўланишига эришилди.
Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари туманимиздаги барча тадбиркорларга сидқидилдан қўмакчи ва бу йўналишда инспекция ходимлари уларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз.
Қўшимча саволлар юзасидан солиқ тўловчилар туман ДСИнинг тегишли кабинетларига ёки (93) 720-94-94 рақамли телефонига мурожаат қилишлари мумкин.
Отабек КАРИМОВ,
ДСИ “ТҚҚ” шўъбаси бошлиғи.