Президентимиз ташаббуслари билан Давлат солиқ тизими ходимлари “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиб, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни жойига борган ҳолда ўрганиб, зарур ҳолларда ушбу муаммоларни ўша жойнинг ўзида ҳал этилишида амалий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.
Ушбу тамойил туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иш фаолиятида хам асосий меҳнат омили сифатида қаралиб, кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг сентябрь ҳамда октябрь ойларида инспекция ходимлари томонидан туманимизда фаолият юритиб келаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг жами 143 тасига турли даражадаги амалий ёрдамлар кўрсатилди. Улардан 40 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишида, 5 тасига солиқ қарздорликларини аниқлашда, 36 тасига солиқ режимини танлашларида ва шахсий ҳисоб-варақларидан нусха тақдим қилишларида, 8 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби тушунтирилишида, 54 тасига солиқ тизимига алоқадор бўлган бошқа турдаги амалий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари инспекция ходимлари томонидан ҳар ойда аудио, видео, радиоузел ҳамда туманимиз интернет тармоқлари орқали “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили солиқ тўловчилар ҳамда фуқароларга етказиб борилмоқда.
- 2021 йил июнь ойида чакана савдо билан шуғулланиш мақсадида дўкон очдик. Туман ДСИ ходимлари томонидан жорий йилнинг 30 июль санасида савдо шахобчамга келиб ўрганиш ўтказишди ҳамда туман Миллий банкидан 77 миллион банк кредити олишда амалий ёрдам кўрсатишди, - дейди “Dilshod Baxodir org Texnika” МЧЖ раҳбари Д.Суяров инспекция бошлиғига ёзган ўз ташаккурномасида .
Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари туманимиздаги барча тадбиркорларга сидқидилдан кўмакчи ва ушбу йўналишда инспекция ходимлари уларни ҳамкорликка чорлаб қоламиз.
Қўшимча саволлар юзасидан солиқ тўловчилар шахсий телефонлари орқали (93) 720-94-94 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Отабек КАРИМОВ,
ДСИ “ТҚҚ” шўъбаси бошлиғи.