Бугунги кунда туманимизда Давлат солиқ хизмати органи ходимлари “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида фаолият кўрсатиб келишмоқда.
Бевосита тадбиркорлик субъектларига борган ҳолда уларнинг муаммолари ўрганилиб, ечим изланмоқда хамда солиқ қонунчилиги юзасидан тушунчалар берилмоқда.
Жорий йилнинг июнь ойи давомида жами 208 та хўжалик юритувчи субъектларидаинспекция ходимлари томонидан жойига борилиб, ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижаларига кўра жами 202 та субъектларга турли йўналишдаги амалий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 41 та тадбиркорлик субъектига дастлабки бухгалтериясини юритишда, 44 та тадбиркорлик субъектига солиқ қарздорлиги тўғрисида маълумот беришда, 11 та тадбиркорлик субъектга солиқ режимини танлашда, 15 та тадбиркорлик субъектга шахсий ҳисоб-варақдан нусхалар олишларида, 21 та тадбиркорлик субъектга солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтиришда ҳамда яна 69 та тадбиркорлик субъектга солиқ тизимига аълоқадор бўлган бошқа муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, Булунғур туманида Давлат солиқ хизмати органи ходимлари вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг июнь ойида жами 7 та хўжалик юритувчи субъектларнинг ортиқча бўлган 428 469 919 минг сўм ортиқча маблағлари хисоб-рақамларига қайтариб берилди.
- “ҲABIBULLA YADGOR SAVDO” хусусий корхонаси 2019 йил январь ойида буён аралаш моллари савдоси фаолияти билан шуғулланиб келмоқда, - дейди корхона раҳбари Ҳабибулло Жўрабоев. - Бугунги кунда корхонамизда 7 нафар ишчи-ходим мехнат қилиб келмоқда. Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари бизга чин маънода кўмакчи.Улар фаолиятимиз давомида юзага келаётган муаммоларимизни ҳал қилишда имкор қадар амалий ёрдамларини кўрсатиб келмоқдалар.
Юқоридаги қайд этиб ўтилган ҳолатлардан кўриниб турибдики, бугунги кунда туманимиздаги ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятларининг ривожлантирилишида туман Давлат солиқ хизмати органи ходимлари сидқидилдан қўмакчи. Бу йўналишда уларни яқин ҳамкорликка чорлаб қоламиз.
Отабек КАРИМОВ,
туман ДСИ “ТҚҚ” шўъбаси бошлиғи.