Туман Марказий маданият уйи биноси 1936 йилда қурилган бўлиб, у бугунги кун талабларига жавоб бермай қолган. Туманимиз аҳолиси шу муаммога оид саволлар билан Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши Жамоатчилик қабулхонасига бир нечта мурожаатлар қилган.
Партиядан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А. Азимов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайдуллаевга депутат сўрови юбориб, ушбу масалага ойдинлик киритилишини сўради.
ЎзХДП туман Кенгаши.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири
Б.С. САЙФУЛЛАЕВга
Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши
депутати А. АЗИМОВ томонидан
ДЕПУТАТ СЎРОВИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178 ва 2016 йил 30 майдаги 178-қарорларида белгиланган Дастур бўйича Булунғур тумани Марказий маданият ва аҳоли дам олиш марказининг 1936 йилда қурилган биносини қайта қуриш ва 1500 ўринли Амфитеатр биносини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қуриш белгиланган. Бироқ мазкур қарорлар ижроси таъминланмади.
Шунга аниқлик киритишингизни илтимос қиламан...
* * *
Халқ депутатлари Самарқанд
вилоят Булунғур тумани
Кенгаши депутати А.Азимовга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига йўллаган депутат сўровингизга (11.12.2018 й. 63-сон) асосан, қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сон ҳамда 2016 йил 30 майдаги 178-сон қарорларида белгиланган Дастур ижроси бўйича Булунғур тумани 1-сон маданият марказининг 1936 йилда қурилган биносини қайта қуриш ва туманда 1500 ўринли амфитеатр биносини республика бюджети маблағлари ҳисобидан куриш белгиланганлиги ҳамда мазкур қарорларнинг ижроси таъминланмаганлигига аниқлик киритилиши сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 майдаги "Самарқанд вилоятининг Булунғур туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 178-сонли қарорининг 5-иловасида 1-сон маданият марказини маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 200 миллион сўмга реконструкция қилиш ва жиҳозлаш белгиланган бўлиб, маблағ молиялаштирилмаганлиги сабабли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.
Юқорида қайд этилган салбий ҳолатлар республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 469-ф-сон фармойиши кабул килинган. Мазкур фармойиш ижросини таъминлаш максадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жойлашган маданият марказлари тўлиқ хатловдан ўтказилди.
Хатлов натижаларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4038-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорнинг 4-иловасибилан тасдиқланган "2019-2022 йиллардаянги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхати"га асосан Булунғур тумани 1-сон маданият маркази 2019 йилда 4 миллиард 500 миллион сўм маблағ ҳисобига реконструкция қилиш ва жиҳозлаш белгиланган.
2019 йилнинг январь - февраль ойларида ушбу маданият марказининг қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Шу билан бир қаторда, депутат сўровингизда қайд этилган 1500 ўринли амфитеатр биносининг қурилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сон ҳамда 2016 йил 30 майдаги 178-сон қарорларида кўрсатилмаган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган "Булунғур" маданият ва истироҳат боғи ҳудудидан давлат ва хусусий шериклик асосида 1500 ўринли амфитеатр мажмуасининг қурилиши режасини Маданият вазирлигининг келгуси йиллар учун тасдиқланадиган истиқболли режасига киритилишини маълум қиламиз.
Ҳурмат билан Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.НАЗАРБЕКОВ.