Савол: Фермернинг кредит қарзини бошқа фермер хўжалигининг ҳисобига ўтказиш мумкинми? Уни қайси асосга кўра ўтказиш мумкин?
Темур ОРТИҚОВ.
Жавоб: Фермер хўжалиги кредит қарзи бошқа фермер хўжалигига ўтказилмайди. Амалдаги тартиб ва меъёрлардан келиб чиқиб банк ва мижоз ўртасида кредит шартномалари имзоланади. Унда қайтаришлик, тўлов, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадга мувофиқлик тамойилларига риоя этилган ҳолда кредит ажратилади ва ушбу мижоздан кредит тўлиқ ундирилади.
О. ТУРСУНҚУЛОВ,
Агробанк АТБ Булунғур филиали
бошқарувчиси.