Тадбиркор Матлуба Расулова “Агробанк”нинг туман бўлимидан 100 миллион сўм кредит олиб, йил бошида Хитой технологияси асосида яратилган замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида булка-нон ишлаб чиқариш цехини ишга туширди. Натижада “Булунғур” маҳалласи фуқароларидан 5 киши ишли бўлди. Цехда кунига 1500-2000 та сифатли нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, дўконларга тарқатилаяпти.
Суратда: тадбиркор Матлуба Расулова тайёр нон маҳсулотлари сифатини кўздан кечираяпти.
Раббим ҲОТАМОВ.