Ишхонамда ишлаб ўтирган эдим. Бирданига елкаларим ачишиб, чап қўлим оғриқнинг зўрлигидан ўзидан-ўзи кўтарилмай қолди. “Вой қўлим” дейишим билан, “нима бўлди”, деб ҳамхоналарим мени ўраб олишди. Улар зудлик билан мени машинада “Доктор АБ” шифохонасига олиб келишди. Оқ халатли, оқ кўнгил шифокорлар дастлаб оғриқни қолдирувчи муолажа қилдилар. Сал ўзимга келганимдан сўнг нима бўлганини суриштиришиб, мени палатага ётқизишди. Тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказишиб, дори-дармон буюришди, муолажа қилишди.
Бош шифокор Алишер Содиқов тегишли мутахассис, шифокор ва ҳамшираларга топшириқ берди. Муолажалардан сўнг елка-бўйин билан бирга оғриб турган чап қўлимни ҳам массаж қилишди. Даволанишнинг иккинчи куни оғриқ сал камайиб ,ўзимга келдим. 10 кунлик тиббий даволашлардан сўнг оғриқ бутунлай қолди. Кўзим очилиб, юзим ёришди...
Беморлар учун бу шифохонада яратилган замонавий шароитлар, энг сўнгги русумдаги тиббий асбоблар, тозаликлар кўзни қувонтиради. Кечаю-кундуз беморлар дардига дармон бўлаётган бош врач Алишер Содиқов, шифокор Ғайрат Махаматов, ҳамшира Дилбар Худаёрова, массажчи ҳамширалар Мавжуда Эсонова, Ҳилола Раҳимоваларнинг самарали хизматлари туфайли беморлар ўз дардларига шифо топишмоқда. Шифохона ошпази Жамила Сатторова тайёрлаётган таомлар беморлар дардига малҳам бўлмоқда.
Мен сиздан шифо топдим, жонга дармон шифокорлар. Қўлларингиз асло дард кўрмасин. Халқимизнинг бахтига доимо соғ-саломат бўлиб юринглар, - деб бошим ерга теккунича сизларга таъзимдаман.
Гулсара УСМОНОВА,
Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси.