ЭЛ СУЙГАН ШИФОКОР
Олий тоифали шифокор Раҳмон Тошбеков 27 йилдан буён туманимиз аҳолисининг саломатлиги йўлида сидқидилдан самарали меҳнат қилиб келмоқда. Ширинсухан бу шифокор ўтган давр мобайнида қанчадан-қанча инсонларнинг дардига малҳам берди. Шу туфайли эл суйган шифокор номини олди.
Шифокор Раҳмон Тошбеков дастлаб юқумли касалликлар шифохонасида шифокор бўлиб ишлади. Кейинчалик туман марказий шифохонасининг қабул бўлимида фаолият кўрсатди. Айни пайтда шошилинч тиббий ёрдам бўлимида терапия пости врачи бўлиб беморларни оёққа турғизиб юбормоқда.
- Бу шифокорнинг сўзи ҳар қандай касалликни енгиб ўтишда беморга қандайдир куч бағишлайди, - дейди беморлардан бири Ғулом Ўролов. - Шу сабабдан бу шифокор эл олқишига, беназир ҳурматига сазавор бўлган.
Раббим ҲОТАМОВ