Ўтган 2018 йилда ИИБ ТП профилактика инспекторлари томонидан жами тўққиз мингга яқин маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди. 143 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган, 3 нафар гиёҳванд, 23 нафар руҳий касаллар, жами 169 нафар шахслар мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштирилди. Уч мингга яқин профилактик ҳисобга олинган шахслар билан тарғиботлар олиб борилди.
Шунингдек, ўтган йили туман ИИБ тергов бўлими ходимлари тумандаги барча маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда бўлишиб, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳамда жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган учрашувлар ва суҳбатлар уюштиришди. Жорий йилда ҳам жойларда мана шундай профилактик тарғиботлар ўтказишни режалаштирганмиз.
Улуғбек РАСУЛОВ,
туман ИИБ тергов бўлими суриштирувчиси.