Гиёҳванд моддалар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, уни истеъмол қилган киши маълум муддат ақл-ҳушини йўқотиши, содир этаётган ҳатти-ҳаракатларини англай олмаслиги оқибатида мудҳиш жиноятларга ҳам қўл ураётганлиги ҳақида бот-бот айтилмоқда. Гиёҳванлик гирдобига тушган киши нафақат ўз умрини хазон қилиши, ҳаттоки яқинлари, зурриёдларига ҳам акс таъсир этиши ҳақида жойларда мунтазам тарғиботлар қилинмоқда, слайдлар намойиш этилмоқда. Шундай бўлсада, айрим фуқаролар ушбу заҳри қотилни истеъмол қилишдан, олди-сотдисидан воз кечолмаяптилар. Шуҳрат (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам ана шундайлардан.
Шуҳрат муқаддам ўғирлик содир этганлиги учун жиноий жазога тортилган. Амнистия туфайли жазодан озод қилинган. Бироқ, хулоса чиқармади. У бу гал ўғирлик қилмади. Ўз яшаш уйида тувакда “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, “меҳр” билан парваришлади. Пишиб етилгач, уни қуритиб, майдалаб, вақти-вақти билан оз-оздан истеъмол қилиб турди.
Шуҳрат муқаддам ўғирлик содир этганлиги учун жиноий жазога тортилган. Амнистия туфайли жазодан озод қилинган. Бироқ, хулоса чиқармади. У бу гал ўғирлик қилмади. Ўз яшаш уйида тувакда “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, “меҳр” билан парваришлади. Пишиб етилгач, уни қуритиб, майдалаб, вақти-вақти билан оз-оздан истеъмол қилиб турди.
“Кўр-кўрни қоронғуда топади” деганларидек Шуҳратнинг ўзига ўхшаш гиёҳванд дўсти ҳам бор эди. Иккаласи аҳён-аҳёнда биргалашиб, заҳри қотилдан истеъмол қилиб туришарди. Бугун ҳам иккаласи телефонлашиб, белгиланган жойда учрашмоқчи бўлишди. Бироқ... бу галгиси “ўхшамади”.
Кечга томон Шуҳрат 1,48 грамм “марихуана”заҳри қотилдан бир чимдим олиб, қоғозга яхшилаб ўраб, сўнгра устидан целлофан пакет билан ҳам маҳкамлаб чўнтагига жойлади. Йўловчи машинада келишилган жойга энди етаёзган ҳам эдики, йўлда туман ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ўтказилаётган “Қорадори - 2021” тадбири давомидаги текширишда жинояти фош этилди.
Суд, судланувчи Ш. Исақовни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ҳамда 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, ЖКнинг 59-моддаси 2-қисми тартибида, енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш йўли билан жазо тайинлаб, ўташ учун муддати 1 (бир) йилга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.Ғайратжон НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.