Ҳар бир давлат тарихида улкан саналар бўлади ва бу кун катта байрам сифатида нишонланади. Юртимизда нишонланаётган ҳар бир байрам негизида жамиятни бирлаштирувчи инсонни инсон қилувчи қадриятлар мужассам. Шу жиҳатдан Конституциямиз қабул қилитнган кун ҳар бир юртдошимиз учун алоҳидас қадр-қимматга эга бўлган айём ҳисобланади.
Бош Қомусимиз халқимиз иродаси, ижтимоий-сиёсий тафаккури, руҳияти, маънавияти, ҳуқуқий онги ва салоҳиятининг масъули бўлиб мазмунан истиқлол ғояси билан суғорилган инсонпарварлик ва бунёдкорлик ғояларини ўзида мужассам этган давлатнинг фуқаролар олдидаги мажбуриятни кафолатланган олий ҳуқуқий ҳужжатдир.
Таъкидлаш лозимки, бош Қомусимиз давлат мустақиллиги халқимизнинг осуда ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати ҳамдир. Шунингдек юртмизда бозор муносабатлари ҳамда хусусий мулк устуворлигига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг мустаҳкам пойдеворидир. Бугун халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечираётгани қўлга киритилаётган муваффақиятлар ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари конституциямизнинг ҳаётбахш қоидаларига таянади.
Бош Қомусимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари унинг манфаатлари тўла кафолатланган. Шунингдек маънавият ва маърифат, ҳуқуқий онг маданият, миллий ўзлик ва азалий қадриятлар одиллик, олийжаноблик, бағрикенглик ва инсонпарварлик каби юксак инсоний фазилатлар асосий қонунимизда ўз ифордасини топган. Жорий йилда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиш керак” деган улуғвор ғоянинг ҳаётга тадбиқ этилиши одамлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг дарди ташвишлари, орзу ниятлари ҳаётий муаммо ҳолда эҳтиёжларини ўрганиш ва ҳалэтиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар конституция тамойиллари, меъёрларини ҳаётга тадбиқ қилишни янги босқичга кўтаргани айни ҳақиқат.
Ўтган беш йилда давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари тубдан ўзгарди. Аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва усуллари жорий этилди. Бундай янгиланишлар Конституцияда белгиланган халқ хокимиятчилиги принципининг ҳаётий ифодасидир. Бунинг моҳияти шуки, халқ давлат ҳокимиятининг бирдам-бир манбаи бўлиб, давлат халқ иродасини ифода этади ва унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ҳамда мансабдор шахслар ўз ваколатларини халқдан олади ва жамият ва фуқаролар олдида масъул хисобланади. Халқ билан мулоқот ва шу орқали аҳоли муаммоларининг ҳал этилиши халқимизнинг янада бахтли ҳаёт кечириши ва фаровонлигининг бош омилидир.
Шу ўринда давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган эътибор туфайли миллий матбуотимизда ҳам кесин бурилишлар ўзгаришлар яққол сезилмоқда. Бугунги оммавий ахборот воситалари бундан беш йил олдинги даврдан тубдан фарқ қилади. Шаффофлик, очиқлик тамойилига асосланган сўз эркинлиги ошкоралик, мухбирларимизнинг ўзларига бўлган ишончини оширмоқда. Оммавий ахборот воситаларида хизмат қилаётган ижодий ходимлар давлат билан халқ ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтамоқда. Ҳамкасбларимиз илгари мақола ёзишда иложи бўлмаган мавзуларда эндиликда бемалол ёзмоқдалар. Камчилик ва муаммоларни бемалол кўтариб чиқмоқда. Конституцияда баён этилган инсон ҳуқуқлари ҳимояси амалда ўз исботини топмоқда. Албатта буларнинг барчаси мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаётганлигининг самарасидир.
Президентимизнинг “Мен ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни ислоҳотларининг фаол иштирокчилари деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида” деб айтган гаплари биз ижод аҳлига катта ишонч ва куч беради. Биз соҳа ходимлари давлатимиз раҳбарининг эътиборига муносиб бўлишига астойдил ҳаракат қилишимиз, билдираётган ишончни оқлашимиз зарур.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, одамларни рози қилиш каби олийжаноб ишлар халқимизга хос юксак фазилатдир. Халқимизнинг бугуни ва келажаги ҳаёти ва тарақиёт йўлининг кафолати бўлган Конституциямиз бунга кенг йўл беради.

Ғулом ЎРОЛОВ