Навбатдаги тарғибот тадбирлари бугун туманимиздаги 7 ва 4-умумтаълим мактаблари биносида “Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик”, “Жаҳолатга қарши маърифат” ва “Миллий либос – маънавият кўзгуси” шиорлари остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Қурбонова, туман дин ишлари бўйича мутахассиси И. Равшанов, туман тарғиботчилар гуруҳи раҳбари Н. Мамадиёрова ва туман “Булунғур ҳаёти” газетасининг махсус мухбири Т. Шербоевлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар оила муқаддас эканлиги, эр-хотин ва қайнона-келин муносабатлари, билиб-билмасдан, кўр-кўрона турли диний оқимларга қўшилиб қолмаслик, оилада, ўқув масканларида ёшларда ватанпарварлик ҳиссини сингдириш, одоб-ахлоқ, миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни сақлаб қолиш, миллий либосларимизнинг ҳаётимиздаги аҳамиятлари ҳақида сўз юритишди. 
Шунингдек, тадбирда “Жаҳолатга қарши маърифат” ва “Миллий либос-маънавият кўзгуси” номли видеороликлар намойиш этилди. Иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга тарғиботчилар гуруҳи аъзолари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди. 
Тадбирлар белгиланган режа-жадвал асосида бошқа умумтаълим мактабларида ҳам давом этмоқда.
И.РАВШАНОВ,
туман дин ишлари бўйича мутахассиси.