Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан туманимиздаги 1-сон касб-ҳунар мактаби залида “Истиқлол” ва “Меҳржон” МФЙ фуқаролари иштирокида “Аҳил оила куни” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ҳар иккала маҳалла фуқаролари, нуроний отахон ва онахонлари, ёшлар, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М. Қурбонова, туман “Амир Ҳамза” масжиди имом-хатиби М. Жомонқулов ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан М. Қурбонова ва М. Жомонқуловлар тадбирни ўтказишдан мақсад - маҳаллада оиланинг тутган ўрни, ота-онанинг бир-бирига илиқ муносабати, тадбирга таклиф этилган аҳил оилаларнинг ибратли ҳаёт йўлларининг бошқаларга ўрнак бўладиган жиҳатлари билан таништириш, фарзанд тарбияси, оилада ўзаро ҳамжиҳатликни қарор топтириш, қўшничилик, қариндошчилик ришталарини янада мустаҳкамлаш ва бу борада ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикрлар билдиришди.


Тадбир сўнгида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Маҳбуба Қубнонова “Аҳил оила” деб эътироф этилган тадбир меҳмонлари - Б.Эшимов, Ш.Жалилов, Ғ.Боймуродов ва М.Мухторовларга ташаккурнома ва совғалар тақдим этди.
Тўлқин ШЕРБОЕВ.