2021 йил 4 октябрдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-720-сонли қонунига кўра, 2022 йил 4 январдан бошлаб:
- божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди;
- ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари бўйича жарима солиш ҳақидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади;
- жарима солиш тўғрисидаги қарор юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади;
- жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида ҳуқуқбузарга электрон шаклда юборилади ёки қоғоз шаклида топширилади ёхуд почта орқали топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади;
- ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлигига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик такрорий содир этилганлиги эътиборга олинмайди, бундан МЖтК 321-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно;
- ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга божхона органларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширадиган бош инспекторлари, катта инспекторлари (инспекторлари) ҳақлидир.
Шунингдек,
- МЖтК 227-10-моддасининг иккинчи қисмида ва 227-13-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, декларант ёхуд унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади;
- 227-16-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, божхона органи олдидаги мажбуриятни ўз зиммасига олган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади;
- 227-22-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, декларацияловчи шахс маъмурий жавобгарликка тортилади, бунда, агар мазкур ҳуқуқбузарлик божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ахборот кўрсатилганлиги оқибатида содир этилган бўлса, тегишли ҳужжатларни ва ахборотни тақдим этган декларант ёхуд унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади.

Бундан ташқари, МЖтКнинг қуйидаги моддаларида жавобгарлик санкцияси БХМнинг 3 баробари миқдорида белгиланди:
- 227-10-модда (Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш) 2-қисмининг санкцияси;
- 227-13-модда (Товарларни сақлаш учун қўйиш, уларни сақлаш ва улар билан операциялар ўтказиш тартибини бузиш) 3-қисмининг (Товарларни божхона режимида сақлаш муддатларига риоя этмаслик) санкцияси;
- 227-16-модда (Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик) 1-қисмининг санкцияси;
- 227-22-модда (Товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш) 2-қисмининг санкцияси.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
ахборот хизмати