ҲИСОБОТНИ ВАҚТИДА ТОПШИРИНГ!
ТУМАНДАГИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР РАҲБАРЛАРИ ВА
ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАИСЛАРИ
ДИҚҚАТИГА
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 6-мб сонли қарори 386-сонли иловасига асосан, 1-ҒХ шакли йилда 2 марта (1 июль ва 1 январь ҳолатига) “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини 2020 йилнинг 1 январ ҳолатига 5 январдан кечиктирмай, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) томонидан “1-Mehnat shakli” чораклик давлат статистика ҳисоботини 2019 йил 4-чораги учун 2020 йил 6 январидан кечиктирмасдан, хато ва камчиликларсиз, интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган ҳисоботни тақдим этмаслик, кечикиш ёки хато ва камчиликлар билан тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 215-моддаси бщйича маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Мурожаат учун телефон: 0(366) 442-23-53Булунғур туман статистика бўлими.