ИЖРО ҲУЖЖАТИ ТУРЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунинг 7-моддасига кўра қуйидагилар ижро ҳужжатлари ҳисобланади ва Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро этилади.
1) судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари;
2) ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари;
3) чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси судлари берадиган ижро варақалари;
4) суд буйруқлари;
5) алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар;
6) нотариусларнинг ижро хатлари;
7) меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида берадиган гувоҳномалар;
8) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар;
9) ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;
10) давлат ижрочиларининг қарорлари;
11) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари.
Судлар томонидан ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали мажбурий ижро бюросининг туман (шахар) бўлимларига тақдим этилиши мумкин.
Биз юқорида руйхатда кўрсатиб ўтган органлардан чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари тўғридан тўғри мажбурий ижро этиш учун ижро органига тақдим қилинмайди балки белгиланган тартибга кўра Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан кўриб чиқилиб ижро варақа тўлдирилади ва ундан кейин ижрога тақдим қилиниши мумкин.
Шунингдек хакамлик судлар томонидан хам қабул қилинган қарорлар тегишли туман (шахар) судлари томонидан кўриб чиқилади ва ижрога тақдим қилиниши мумкин.
Бундан ташқари давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ихтиёрий ижро этмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198 1–моддасига асосан жарима қўллаш тўғрисидаги қароридавлат ижрочисининг ўзи томонидан мажбурий ижро этилади.
Кўрсатиб ўтилган ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш ваколатига фақат мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақоми берилган мансабдор шахслари эгадирлар.
Ғ.Якубов
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи