ёки Солиқ ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмаганда қандай чоралар қўлланилишини биласизми?
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун Солиқ кодексининг 220-моддасига асосан солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-модда 2-қисмига мувофиқ солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик:
- ЯТТларга – БҲМнинг 3 баравари миқдорида;
- Юридик шахснинг раҳбарига – БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Илгари бундай ҳуқуқбузарлик учун тадбиркорлик субъектига нисбатан маъмурий жавобгарлик билан бир қаторда молиявий санксиялар ҳам назарда тутилган эди. Президент Фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан ушбу молиявий санкциялар бекор қилинди.
Илгари бундай ҳуқуқбузарлик учун тадбиркорлик субъектига нисбатан маъмурий жавобгарлик билан бир қаторда молиявий санксиялар ҳам назарда тутилган эди. Президент Фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан ушбу молиявий санкциялар бекор қилинди.
Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботларини белгиланган муддат тугаганидан кейин 10 кун ичида тақдим этмаганда
Солиқ кодекси 111-модда учинчи қисми 1-бандига асосан уларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатиб турилади.
Мазкур ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилганда ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кун ичида ихтиёрий равишда бартараф этилган тақдирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддаси 11-бандига асосан жавобгарликдан озод этилади.
Зоҳид ОЧИЛОВ,
Булунғур туман ДСИ Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш шўъбаси бошлиғи.