Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги “Тошқин, сел, қор кўчишлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-585-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси раиси томонидан 2020 йил 22 декабрда тасдиқланган “Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича” ҳукумат комиссияси мажлисининг 2-сон ҳамда шунга доир 2020 йил 31 декабрь куни тасдиқланган тошқинга қарши вилоят комиссияси мажлисининг 03-01-249-сонли баёнларининг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Шу мақсадда 2021 йилнинг 21-22 сентябр кунлари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва “Зарафшонлойиҳа” хусусий корхонаси мутахассислари билан биргаликда пудратчи ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 2021 йил учун “Манзилли дастур” асосида туманнинг ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси, Туятортар ва Булунғурариқ каналларининг қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган тадбирлар жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.
Мазкур обектларда қирғоқ мустаҳкамлаш ва ўзанларни тозалаш ишларини амалга ошириш орқали 150 тадан ортиқ хўжаликларни ва 160 гектардан ортиқ экин майдонлари ва фермер хўжалиги ерлари ҳамда 14 дан ортиқ ижтимоий обектлар муҳофаза қилинишига эришилади.Шаҳобжон САТТОРОВ,
туман ФВБ ФВДТ ва ФВ бўлинмаси бошлиғи, майор.