Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 612-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори тўғрисида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
Самарқанд вилоятида кўп квартирали турар жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари;
Самарқанд вилоятида иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти объектларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари;
Самарқанд вилоятида электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;
Самарқанд вилоятида газ таъминоти объектлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;
Самарқанд вилоятида ижтимоий соҳа объектларини жорий таъмирлаш параметрлари ;
Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари;
Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумига кўмир маҳсулотларини ғамлаш параметрлари;
Самарқанд вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун йўналтириладиган маблағлар ва уларнинг манбалари;
Самарқанд вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун йўналтириладиган маблағлар ва уларнинг манбалари;
Самарқанд вилоятининг олис ва бориш қийин бўлган ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларда кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш параметрлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар:
туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда чора-тадбирлар режаси) 1-иловага;
туманда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Комиссия:
бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;
тумандаги бўлим, корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда, ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
5. Қуйидагилар:
туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Халжигитов, Б.Ильчиев), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ш.Дувлонов), тумандаги сектор раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган комплекс тадбирларнинг ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин;
туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ш.Дувлонов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда 2 кун муддатда жойлардаги уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмаси ва муҳандислик объектларининг ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича туманни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратсин;
туман Халқ таълим бўлими (З.Алиқулова), туман Мактабгача таълим бўлими (У.Губаева), туман Тиббиёт бирлашмаси (Н.Қоржабов), туман Маданият бўлими (А.Исоқов) ижтимоий соҳа объектларини, жумладан мактабгача таълим, халқ таълим, соғлиқни сақлаш пунктлари, маданият ва спорт объектлари куз-қиш мавсумидан беталофат ўтказиш юзасидан манзилли тадбирларни белгиласин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин;
туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ш.Дувлонов) жойлардаги уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий ҳолатини, айланма маблағлардан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб тизимини таҳлил қилиб, уни такомиллаштириш ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кредитор ва дебитор қарздорликларини қисқартириш чораларини кўрсин;
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман Молия бўлими (Ж.Нарзиев) муҳандислик-коммуникация объектлари ва технологик ускуналарни мавсумга тайёрлаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш давридан беталофат ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун жорий йилда маҳаллий бюджетнинг кўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин.
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман Молия бўлими (Ж.Нарзиев), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ш.Дувлонов) туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилишини таъминласин.
7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари,туман ҳокимининг ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (А.Хазратқулов) икки кун муддатда:
а) “Темир дафтар”ларга киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар билан алоҳида ишлаш тизимини яратсин. Бунда:
ҳар бир сектор раҳбари томонидан сектор ва маҳаллалар кесимида куз-қиш “Темир дафтар”ининг шакллантирилишини;
куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга оширишни биринчи навбатда куз-қиш “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш, озиқ-овқат заҳираси ва болаларини иссиқ кийим-кечак билан таъминлашдан бошлашни назарда тутсин.
б) “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан оилаларни куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон заҳиралари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Халжигитов), туман ҳокимининг ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (А.Хазратқулов), “Ҳудудгаз Самарқанд туман филиали” (О.Нарзиқулов), туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (Д.Сулаймонов), туман Молия бўлими (Ж.Нарзиев) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 612-сонли қарорининг 10-иловаси билан тасдиқланган олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларда кўмир ва суюлтирилган газ ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратсин.
9. Туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Халжигитов), “Ҳудудгаз Самарқанд туман филиали” (О.Нарзиқулов), “Самарқанд ҲЭТК” АЖ туман бўлими (И.Муродов) билан биргаликда:
туманда, айниқса туманнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудида аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан ўз вақтида таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёқилғи ресурсларини узлуксиз етказиб бериш;
ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, уларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналар, сув иншоотлари ва насос станцияларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш;
трансформатор нимстанцияларини таъмирлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига зарур миқдорларда табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда жойларда кўмир маҳсулотларининг ғамланиши билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун туманнинг барча ҳудудларида мунтазам равишда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб бориш чораларини кўрсин.
10. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Халжигитов, Б.Ильчиев) тегишли бўлим ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
11. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Ш.Дувлонов) комиссия билан биргаликда:
туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман иқтисодиёти ва тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабига кунлик маълумот тақдим этиб борсин;
ҳар ойда сектор раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифалари юклатилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ҳоким ўринбосарлари (Р.Халжигитов, Б.Ильчиев) зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими Б.БАХРАМОВ,
2020 йил 3 декабрь.