Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 21 январдаги “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2021 йилдаги вазифалар тўғрисида” 1-сонли ҳамда вилоят ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғиининг 2021 йил 3 апрелдаги “Булунғур туманида Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат ққилиш давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизими бшқарув органлари, куч ва воситаларини жалб этган ҳолда ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тўғрисида”ги 03-01/157-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 21-23 апрел кунлари Булунғур туманида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилиши белгиланган.
Мазкур ўқув машқи юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш, жабрланган аҳолини эвакуация қилиш, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича билим малакаларини ошириш, ҳамкорликдаги ҳаракатларини янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган.
Булунғур тумани ўзининг маҳаллий шароитлари, географик жойлашуви ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, ўтган йиллар давомида кўплаб қийин, масъулиятли вазиятларни бошдан кечирди.
Шу сабабли ўтказиладиган ўқув машқининг мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлаб, ўқув машғулотларини сифатли ва мукаммал бажарилиши бизнинг тайёргарлик даражамиз ҳамда малакаларимизни оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан туман ҳокимлиги биносида “Самарқанд вилояти Булунғур туманида ўтказиладиган қўмондонлик штаб ўқув машқини ўтказиш тўғрисида” йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни туман ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи, Б.Баҳрамов кириш сўзи билан очди. Шунингдек, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Ахроровнинг 2021 йилнинг 21-23 апрел кунлари Самарқанд вилояти Булунғур туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусидаги қўмондонлик-штаб ўқув машқининг мақсад ва вазифалари тўғрисидаги маърузаси эшитилди.




