бунда эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим
Булунғур тумани ҳудудида чўмилиш мавсумида фуқароларнинг сувда чўкишлари билан боғлиқ бахтсиз ходисалар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликда бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 май кунидаги “Ўзбекистон Республикаси акваторияларининг пляж зоналарида дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 164-сонли, вилоят ҳокимининг шу мазмундаги 2016 йил 26 май кунидаги 144-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 20 майдаги “Сув хавзаларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 63-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Сув хавзаларида аҳоли хавфсизлигини таъмирлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Шунингдек, ФВБ, ИИБ, туман ирригация тизимлари ходимлари билан, Каттақишлоқ МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Булунғур канали, Ниёзмат МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Туятортар канали, Оқтепа канали Лелин ариқларида жами 10 маротаба рейд тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирларда 154 нафар фуқаролар қамраб олинди. Рейд тадбирларида асосий эътибор сувда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида аҳолига тушунчалар беришга қаратилиб, тадбирлар давомида фуқароларга мавзуга оид жами 120 дона мавзуга оид эслатмалар тарқатилди. Чўкиш ҳолатлари кўплаб қайд этиладиган, шунингдек аҳоли кўп чўмиладиган чўмилиш рухсат этилмаган сув объектлари ҳудудига жами 40 дан ортиқ “Чўмилиш қатъий тақиқланади!”, “Купание строго запрещается!” махсус тақиқловчи белгилар ўрнатилди.
Афсуски, фуқароларни сувда чўкиб ҳалок бўлишлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот, тушунтири ва огоҳлантириш ишларига қарамасдан, вилоятимиз ҳудудидаги чўмилиш рухсат этилмаган сув хавзаларида фуқароларни сувда чўкиб ҳалок бўлишлари содир бўлмоқда.
Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра, сўнгги 2 йил ва 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз ҳудудидаги сув хавзаларида 20 нафар фуқароларнинг сувда чўкиб ҳалок бўлишлари билан боғлиқ ҳолатлар қайд қилинган. Ушбу кўрсатгични 60 фоизини фуқароларнинг эҳтиётсизлиги,
25 фоизини маст ҳолда чўмилиш, 10фоизини ота-оналарни ёш- вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдириш ва 5 фоизини номаълум сабаблар ташкил этади.
25 фоизини маст ҳолда чўмилиш, 10фоизини ота-оналарни ёш- вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдириш ва 5 фоизини номаълум сабаблар ташкил этади.
Фуқароларнинг сувда чўкиб ҳалок бўлиш холатлари асосан вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон, Қорадарё ва Оқдарё дарёлари, Дарғом, Эски Анҳор, Нарпай, Мирзаариқ, Туятортар, Қорасув, Сиёбча, Каттақўрғон сув омборининг кириш ва чиқиш каналлари ҳамда Каттақурғон ва Қоратепа сув омборларида содир бўлмоқда. Фуқароларнинг сувда чўкиб ҳолок бўлишлари билан боғлиқ ҳолатлар йилнинг май-август ойларида қайд этилиб, унда 14 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларнинг чўкиб ҳолок бўлишлари кузатилмоқда.
Фуқароларни сувда чўкиб ҳолок бўлишларига асосан қуйидагилар сабаб бўлмоқда:
- чўмилиш рухсат этилмаган таъқиқланган сув хавзаларида чўмилиш;
- оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув хавзаларида чўмилиш;
- маст ҳолда чўмилиш;
- ёш, вояга етмаган болаларни ота-оналарнинг назоратсиз қолдирилиши;
- чўмилиш қоидаларига риоя қилмаслик (қизиб турган тана ҳарорати билан бирдан ҳарорати паст бўлган сувга шунғиш).
Ҳурматли фуқаролар, ушбу ҳолатларни олдини олиш бўйича қуйидагиларга риоя этишларингизни сўраймиз.
- чўмилиш рухсат этилмаган таъқиқланган сув хавзаларида чўмилмаслик;
- оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув хавзаларида чўмилмаслик;
- маст ҳолда чўмилмаслик;
- ёш, вояга етмаган болаларни ота-оналарнинг назоратсиз қолдирилмаслик;
- чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш (қизиб турган тана ҳарорати билан бирдан ҳарорати паст бўлган сувга шунғиш).
Жомбой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими фуқароларимиздан юқоридаги қоидаларга амал қилишларини ҳамда ёш болаларни назоратсиз қолдирмасликларини яна бир бора эслатиб ўтамиз.
Д.С.ДЖАББАРОВ,
Булунғур тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи.