Жорий йилнинг 27 июнь куни Булунғур тумани ҳокимлигида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Абдухалимов, Самарқанд вилояти депутати, Ўзбекистон Республикаси Экология партияси вилоят Кенгаши раиси Бахтиёр Абдуллаев, Булунғур тумани ҳокими Самандар Астонов, туман депутатлари, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Абдухалимов томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди.

