Халқимиз азалдан куз-қиш ғамини ёз фаслида еган. Кунлар совиб, ҳарорат пасайиб, ёғингарчиликлар бошланганда афсусда қолиш кўпгина нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши бор гап. Бунга кўпчилигимиз бир неча бор амин бўлганмиз ҳам.
Талофатларни олдини олиш мақсадида тумандаги Дўстлик маҳалласидаги 8 та кўп қаватли уйлар ва 112 та хонадонлар хамда Навбахор маҳалласидаги 7 та кўп қаватли уйлар ва 120 та хонадонларда туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман газ идораси, туман электр тармоқлари корхонаси, ёнғинга қарши курашиш жамияти, маҳалла ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Булунғур туман фавқулодда вазиятлар бўлими.